БИЗ СИЗ УЧУН КЎЧАДАМИЗ

Дунёда юзага келган вазият ўзимиз, ўз­лигимиз, жамият ва инсон ҳақида мушоҳада юри­тишга мажбур қилаяпти. Шундай таҳликали пайтда атрофимизда қаҳра­монлар яшаётганини ўй­лаш кўнгилларга илиқлик олиб киради.

Бугун тиббиётчилар каби ҳеч муболаға­сиз ободончилик тизими ходимларини ҳам давр қаҳрамонлари десак, арзийди.

Саҳармардондан, ҳали ҳамма ширин уйқудалигида уларнинг иш соатлари бошланади. Атрофни тозалаш, кўчаларни су­пуриш билан андармон бўладилар. Ахир, улар кимнингдир онаси, опаси. Улар ҳам уйда ўтириши мумкин эди. Аммо сизу бизнинг саломат­лигимиз, кўчалар тозалиги ва ободлиги учун улар ишда.

Биз-чи? Бунга муносиб жавоб бераяпмизми? Ниқоб ва қўлқопларни ечиб ташла­ётганимизда, чанқоғимизни қондириш учун ичган яхна ичимлик идишини дуч келган жойга улоқти­раётганимизда, ёзнинг чилласида ҳам жазира­мани писанд қилмай меҳнат қилаётган фидойилар ҳақида бир оз ўйлайлик. Уларнинг меҳнатини қадрлайлик. Бу би­лан нафақат жамоат жойлари­ни озода сақлашга ҳисса қў­шамиз, балки ҳазрати инсон деган номга ҳали ҳам муносиб эканимизни намоён эт­ган бўламиз.

Аллома АЗИЗОВА

/Тошкент ҳақиқати/

Аброр ЭСОНОВ  олган суратлар

2020-07-02T17:13:40+00:00