БОЛАЛАР «ҚИБРАЙ»ДА ДАМ ОЛМОҚДА

Ёзги таътил ўқувчилар ҳаётида энг муҳим давр ҳисобланади. Бу жараёнда болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни мароқли дам олдириш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қа­ра­тилиши шундан.

Болаларнинг аксарияти таътилни сўлим оромгоҳларда ўтказишни хуш кўриши ҳам сир эмас. Айниқса, бошқа вилоятлардаги гўшаларда дам олиш болалар учун унутилмас онларни тақдим этади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Қибрай» оромгоҳи таътил кунларини мароқли ўтказиш истагидаги 300 нафардан зиёд болажонларни ўз бағрига олди.

Улар орасида Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан келган ўқувчилар ҳам бор. Шунинг­дек, пойтахтимиздаги 23-Меҳрибонлик уйининг 40 нафар тарбияланувчиси ҳам мазкур оромгоҳда мириқиб ҳордиқ чиқармоқда.

Ўз мухбиримиз

2018-07-31T19:57:48+00:00