ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИСҚА ҲИКОЯЛАРИ

1. ҲАЙРАТ
У хотинининг қотилига сут ичирарди.

2. РОБИЯ
Эй, Худойим, яқинда туғиладиган укам ҳам қиз бўлишини хоҳлардим. Ўшанда биз бувижоним билан бирга яшардик…

3. АФСУС
Ҳайдовчи тамаки тутатди ва қанча ёқилғи қолганини билиш учун бензин бакига эгилди. Марҳум атиги 23 ёшда эди.

4. ҚАСД ВА ХАЛОС
Жонимга қасд қилиш учун ўзимни пастга ташладим. Кейин фикримдан қайтдим.

5. ТАҚДИР
Вақтлараро саёҳатчининг хаёли: “пароль” нима эди-я?

6. ЭЪЛОН
Синиқ деразанинг сиртига ёзилганди: “Янги оила қурганлар!.

7. ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Авваллари менинг юзим текис, кўйлагим эса бурма эди. Ҳозир эса… акси.

8. УМИД
“…Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди… Кўришгунча…”

9. ЁЛҒИЗЛИК
Дунёдаги энг охирги инсон хонасида ўтирган эди. Эшик тақиллади…

10. ЁТОҚХОНА
Ётоқхонамиздан икки кишининг овози эшитиларди. Мен эшикни тақиллатдим…

11. ГУНОҲКОР
У ҳақиқий гуноҳкор эди. Чунки, бир юз йигирма тўрт минг суворийдан ёлғиз угина урушдан ватанига соғ-омон қайтди.

12. ОПТИМИСТ
Янги пойабзал сотиб олганимда доим битта қўшимча боғичга эга бўлишимни ўйлаб, қувонаман. Умуман кийилмайдиган иккинчи пой ҳақида эса ўйламасликка ҳаракат қиламан.

13. ТЎРТ СЎЗ
Болалар ботинкаси сотилади. Кийилмаган.

14. МАСЪУЛИЯТ
Етти боланинг кийимлари оғирлик қилиб узилган дор, уйидан бош олиб кетаётган эркак оёқларини чалиштириб йиқитди.

15. ҚЎРҚУВ
– Энди ухла, тойчоғим, – она шундай деб чироқни ўчирди. – Ойи! Ўчирманг, илтимос. Қоронғиликдан жуда қўрқаман!

2020-07-02T17:52:49+00:00