ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан Паркент туманидаги кам таъминланган 70 оилага газ плиталари топширилди.

Шу муносабат билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– 2018 йилда вилоят бўйича эҳтиёжманд 550 оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим бошлиғи Ш. Одилхонова. – 1 минг 500 дан зиёд муҳтож аҳолига газ плитаси, газ баллони ва редукторлар етказилади. Шунингдек, 132 беморнинг соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилади.

Маълумотларга кўра, мазкур йўналиш бўйича Паркент туманида жорий йилда кам таъминланган оилаларга маиший техникалар топширишдан ташқари, 25 оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади.

Ўз мухбиримиз

2018-07-31T19:58:38+00:00