ФАОЛЛИК – БУГУННИНГ ЭҲТИЁЖИ

Чиноз туманидаги 14-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолия­тни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси – ЎзМТДП ви­лоят, Чиноз тумани кенгашлари раҳбар ва ходимлари, партия фаоллари, де­путатлар, Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқа­ли театри актёр ва актри­салари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.

– Юртимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди, – дейди партия вилоят кенгаши аёллар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Гулбаҳрам Гасилова. – Пар­тиямизнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатимиздаги оилалар мус­таҳкамлиги, оналар ва болаларнинг ҳар томонлама муҳофазаси, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, эрта турмушнинг олдини олиш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбирда узоқ йиллар давомида давлат ва жамоат ишларида самарали фаолият юритган партия фаолларига эсдалик сов­ғалари топширилди. Эл суйган санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

З. РАҲМОНОВ

2018-03-21T15:30:53+00:00