МАҲСУЛОТ ЎЗИМИЗДАН

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Sanfa products” масъулияти чекланган жамияти 2009 йилда ташкил топган. Айни пайтда корхонада мамлакатимиз иқтисоди учун жуда муҳим бўлган ва импорт ўрнини босувчи линолеум пол қопламасининг кўплаб турлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулот Россия ва Озарбайжонга экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, корхонадаги цехда пандемия шароитида ҳудуддаги 7 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб, юртимиздаги меҳмонхона ва хостеллар учун маҳаллийлаштирилган синтефон маҳсулотидан ёстиқ ҳамда кўрпа-тўшаклар тикилиб, етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 15 нафар ёшлар иштирокида корхона таркибидаги яна бир цехда қурилишда кенг ишлатиладиган мармар тошларни қайта ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Ўз мухбиримиз

2020-07-06T15:21:18+00:00