Бўка туманидаги “Бўстон” маҳалласида яшовчи Саодат Бегалиева Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусга ўзининг ҳиссасини қўшиш мақсадида хонадонида «Халқ кутубхонаси»ни ташкил этди.
– Кутубхонамиз ўтган йили Юртбошимиз маҳалламиз аҳли ҳаёти билан танишиш мақсадида қишлоғимизга ташриф буюриши арафасида ташкил этилган, – дейди С. Бегалиева. – Қувонарлиси, Ёзувчилар уюшмаси кутубхонамизни оталиққа олиб, 4 мингта китоб совға қилди. Шунингдек, кутубхонада интернетга уланган хона, ўқув зали мавжуд. Аҳоли, айниқса, ёшларимиз мутолаа завқидан мамнун бўлишмоқда.
Султонбой ДЕҲҚОНОВ олган сурат