ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ

Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Тезкор профилактик тадбирлар доирасида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ мавжуд вазият, уларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада маҳаллий секторларнинг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

– Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида пиёдалар, айниқса, ёш болалар билан боғлиқ оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доимий эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими О. Нуринбоев. – Вилоятимиздаги автомагистраллар, серқатнов йўлларга фото ва видео қайд этиш техникалари ўрнатилаётгани ҳам яхши самара бермоқда.

Профилактик тадбирлар доирасида махсус ҳисобда турувчи, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилмоқда. Нотинч оилалардаги вазият ўрганилиб, уларни соғлом турмушга қайтариш бўйича зарур чоралар қўлланилмоқда. Тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида жойларда ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла посбони ва фаоллар иштирокида жамоатчилик назорати масканлари ташкил этилиб, тунги навбатчилик олиб борилмоқда.

Ўз мухбиримиз

2018-07-31T20:00:17+00:00