РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

  • республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозор­лари ҳамда савдо мажмуалари ҳаф­танинг шанба ва якшанба кунлари санитариядезин­фекция ишлари­ни амалга ошириш учун ёпилади;
  • қизилвасариқҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қа­дар жамоат жойла­рида уч кишидан ор­тиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бў­лиш тақиқланади.
  • республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозор­лари ҳамда савдо мажмуалари ҳаф­танинг шанба ва якшанба кунлари санитариядезин­фекция ишлари­ни амалга ошириш учун ёпилади;
  • коронавирус инфекцияси билан касал­ланиш ҳолатлари камаймаган давлатлар­дан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
  • Ўзбекистон Республикасига карантин дав­рида инвестиция лойиҳалари доирасида ви­засиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган дав­латлардан жалб қилинган мутахассислар учун истисно тариқасида Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш виза­си (бизнес виза) олишга рухсат берилади.
  • коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

1) коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик ало­матларсиз ўтаётган) бемор­лар;

2) коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) бе­морлар;

3) коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

* Жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижти­моий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғил­маслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда анти­септик воситаларидан доимий равишда фойдаланиши;

* йўналишларда ҳаракат­ланаётган автобуслар салон­ларида санитария-эпидемио­логия талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;

* супермаркет ва бошқа йи­рик дўконларга киришда фуқа­роларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;

* автотранспорт воситала­рида рухсат берилган вақтдан бошқа пайтларда ҳаракатлан­маслик;

* тўй, маърака ва маросим­ларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 киши­дан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабла­рига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.

Ушбу санитария ва каран­тин чекловларига риоя этма­ган тегишли масъуллар ҳамда фуқаролар, шунингдек, каран­тин чекловлари шароитида рухсат берилмаган тадбир­корлик фаолияти (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланган шахслар эпиде­мияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жа­вобгарликка тортилади.

Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш пост­ларида санитария-гигиена ва каран­тин талабларига риоя этиш, шу жум­ладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Манба: Koronavirus Info

2020-07-02T15:21:53+00:00