ТЕМИРЙЎЛ ЧОРРАҲАЛАРИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ

Вилоятимизнинг аҳоли гавжум бўлган ва тезюрар электропоезд­лар ҳаракатланадиган тўққизта темирйўл чорраҳасида фото ва видеофиксация қурилмалари ўрнатилади.

Ушбу кузатув воситалари ёрдамида «Афросиёб» тезюрар электро­поезди ҳаракатланадиган темир­йўл кесишмаларида содир этилаётган қоидабузарликлар автоматик тарз­да қайд қилинади ва улар онлайн режимда маълумотлар базасига юбо­рилади.

Шунингдек, келгусида шаҳар-туман марказларидаги аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, парклар, автошоҳбекатлар, бош бекатлар, кўнгилочар масканлар атрофида содир этилаётган қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилувчи фото ва видеотехникаларни ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Ўз мухбиримиз

2018-07-31T19:55:34+00:00