Тошкент вилояти: ЭЛ-ЮРТ ХИРМОНИГА БАРАКАЛИ ҲИССА

Вилоятимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажаришди.

Жорий йилда вилоят бўйича давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топшириш режа қилинган эди. Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришилди.

Fалла ўрими отряд усулида ташкил этилиб, 365 та ўрим комбайнлари (шундан 47 таси 2020 йилда лизинг асосида сотиб олинган) жалб қилинди. Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари алоҳида жонбозлик кўрсатишди.

Айниқса, режани 105 фоизга бажарган Ўрта Чирчиқ тумани миришкорларидан Шаҳзода Шоохунова раҳбарлигидаги “Шеразиз Муҳаммад агро” фермер хўжалиги давлатга дон сотиш режасини ортиғи билан бажариб, 230 тонна ҳосилни омборларга етказиб берди.

Оққўрғон туманида ҳам жорий йилда 10 минг 600 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ҳосилни белгиланган муддатда йиғиб олиш учун ташкил этилган 27 та отряд 29 минг тоннадан зиёд ғаллани нест-нобуд қилмасдан, хирмонга етказиб берди.

2020-07-06T12:39:17+00:00