ЗЎРЛАРДАН БОРМИ?

Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган энг ёши катта футболчи колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагон ҳисобланади. У 2014 йилги мундиалда Японияга қарши ўйинда майдонга тушганида 43 ёш эди.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол туркиялик ҳужумчи Хоқон Шукурга тегишли. У 2002 йилги мусобақада 3-ўрин учун ўйиннинг 11-сония­сида Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилган.

1990 йилги мундиалда Италия терма жамоаси пос­бони Вальтер Зенга 516 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ва «қуруқ серия» бўйича рекордчига айланган.

Швейцария терма жа­моаси посбони Паскал Цубербюлер 2006 йилги турнирда бирорта ҳам гол ўтказмаган. Аммо, пенальтилар се­риясида Украинага ютқазган швейцарияликлар мусобақани тарк этган.

Уругвайлик Хосе Батиста Шотландияга қарши ўйиннинг 56-сониясида қизил карточка олиб, майдондан ҳайдалган.

Даниялик Эббе Санд 1998 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушганидан 16 сония ўтиб, Нигерия дарвозасини ишғол қилган.

Германиялик Хелмут Шен мураббий сифатида мундиалнинг 25 учрашувида қатнашиб, рекорд ўрнатган.

Бир ўйинда энг кўп гол 1954 йили Австрия – Швейцария ўйинида киритилган. Учрашув 7:5 ҳисобида австрияликлар ғалабаси билан якунланган.

Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган Осиёнинг илк жамоаси Ҳиндистондир.

Жаҳон кубоги 11 марта Европа ва 9 маротаба Лотин Америкаси мамлакатлари терма жамоаларига насиб қилган.

Германия терма жамоаси энг кўп – 8 марта финал учрашувида тўп сурган.

Италия жаҳон чемпионлари – Германия ва Бразилияни бир неча маротаба мағлубиятга учратган дунёдаги ягона терма жамоа ҳисобланади.

1934 йилги мундиалда амалдаги жаҳон чемпиони – Уругвай қатнашмаган.

Англия жаҳон чемпиони бўл­ган, лекин ўз қитъасида ғолиб бўлолмаган дунё­­даги ягона терма жамоадир.

Жаҳон чемпионатларининг энг кўп олтин медали бразилиялик Марио Загалога тегишли. У 1958 ва 1962 йилларда футболчи, 1970 йилда бош мураббий ва 1994 йилда ёрдамчи мураббий сифатида жаҳон чемпиони бўлган.

Украиналик Александр Шовковский пенальтилар сериясида бирорта ҳам гол ўтказмаган ягона дарвозабон.

2018-07-31T19:44:21+00:00